Мўйноқдаги "Ёшлар спорт ҳафталиги"да ғолиб бўлган ёшларга микротўлқинли печь ва мобил телефон совға қилинди

Шу йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани Кенгаши томонидан Мўйноқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумтаълим мактабида спортнинг волейбол ва стол теннис тури бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу бўйича туман Кенгаши раиси Саламат Иниятов бизга хабар бермоқда. 


Волейбол мусобақаси якунига кўра, Мўйноқ тумани Болалар ўсримлар спорт мактабининг ёшлари биринчи ўринни, Мўйноқ тумани Мактабгача таълим муассасаси ёшлари иккинчи ўринни ҳамда “Тик узак” ОФЙ ёшлари эса учинчи ўринни эгаллаган.


Мўйноқ тумани Болалар ўсмирлар спорт мактабида ёшлар, айниқса, банд бўлмаган ёшлар ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича қиз ва уғил болалар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилиб, 50 нафар ёшлар жалб қилинган.


Иккита спорт мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган ёшларга Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани Кенгаши томонидан микротўлқинли печь, мобил телефон ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилган. Хабарда айтилишича, шу кунги мусобақаларга жами 175 нафар мўйноқлик ёшлар жалб қилинган.

Бўлимлар