Қорақалпоғистонда фуқаро 20 та тарихий кўза топиб олди

Қоракалпоғистон Республикаси Қанликўл тумани «Жана қала» ОФЙда яшовчи Бабақулов Менлибай дала қазиш илшарини олиб бораётган пайтида тарихий кўза топиб олади. Бу ҳақда Kruz.uz’га Султанбек Зияев хабар берди.

Қизиқ томони шундаки, Менлибай бу кўзаларни жорий йилнинг 12 октябрь куни топиб олган. Икки кун давомида Менлибай бир жойнинг ўзидан узунлиги 40 сантиметр келадиган 20 дона кўзаларни қазиб олади.

Бу ҳодиса ҳақида туман ҳокимлигига хабар беради. Лекин, топилмага қўни-қошнилардан бошқа ҳеч ким қизиқиш билдирмайди. Шундан кейин ОФЙ раҳбари Дарьябай Абдуллаев билан маслаҳатлашиб Нукус шаҳридан тарихчи Ғайратдин Хожаниязовни чақиришади. Олим кўзалардан намуна олиб, кўзалар топилган жойга яқинлашмасликни тайинлаб кетади.

- Ҳозир орадан шунча пайт ўтди, бошиб қотган, бу кўзаларни кимга топширишим керак, дейди Менлибай Бабақулов.

 

Бўлимлар