Фоторепортаж: Китоб ўқиб дадасига "Spark" олиб берган қорақалпоғстонлик қиз "Ёш китобхон-2018" танловида қандай қатнашди?

Сайтимизнинг телеграм канали орқали ''Ёш китобхон -2018'' танлови 15-19 ёш тоифасида қорақалпоғистонлик Коканова Нурсулу 282.9 балл тўплаб, "Спарк"ни Қорақалпоғистонга олиб келаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 

Бизга маълум қилишларича, Нурсулу 4-шартда якка пешқадам бўлиб олган. Ушбу шартда Нурсулудан бошқа ҳеч ким балл тўплай олмаган.

Қуйида ана шу жараёндан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин:

Маълумот учун, Коканова Нурсулу Кегайли туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синфида таҳсил олади.

Фото: Ёшлар медиа маркази

 

Бўлимлар