Рассом Абдулла Раджабовнинг 65 ёшга тӯлиши муносабати билан «Ранглар карвони» номли шахсий кӯргазмаси ташкиллаштирилди

        2018 йил 18-декабрь Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Қорақалпоғистон Республикасига  хизмат кӯрсатган ёшлар мураббийси, Ӯзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Абдулла Раджабовнинг «Ранглар карвони» номли шахсий кӯргазмасининг очилиш маъросими бӯлиб ӯтди.  Кӯргазма рассомнинг 65 ёшга тӯлиш муносабати билан ташкиллаштирилмоқда.

         Рассом А. Раджабов 1953 йил 8 январда Қорақалпоғистон  Республикаси Тўрткул туманида дунёга келган. 1978 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика  институтининг  бадиий графика бўлимини тугатган. 1989 йилдан бошлаб республика  бўйлаб ўтказилиб келинаётган  кўргазмаларда фаол қатнашиб келмоқда. Шулар жумласидан, 2013 йил  Тошкент VII Халқаро  Биеннале кӯргазмаси  иштирокчиси.  2018 йил Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон  бўлими кӯргазма саройида  «Юртим наволари» номли  шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.

      Рассомнинг кўп йиллик ижодий меҳнатлари юртимиз томонидан муносиб баҳоланиб келмоқда, 2009 йил «Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» давлат мукофоти билан тағдирланди. 2014 йил  «Тасвирий ва амалий санъат ҳафталиги-2014» фестивалида олтин медал билан мукофатланган.        

  

       Кӯргазмадан рассомнинг 70 дан зиёд турли йилларда яратилган сара рангтасвир асарлари ӯрин олган. А.Раджабовнинг асарларида муаллифнинг тӯгилиб ӯсган юртига, табиятига бӯлган чексиз мухаббати ва туйғулари акс эттирилганлиги катта аҳамият касб этади. Кўргазмадан  ӯрин олган  рассомнинг турли йилларда яратилган  ҳар хил жанрлардаги асарларида унинг композиция ва ранглар уйғунликларидаги ӯзига хослиги билан ажралиб туради. Муаллиф ижодининг асосий қисмини манзара жанри ташкил қилади. Айниқса, «Олтин куз»,  «Гужум», «Амударё», «Туқайзор, куз» ва «Атиргуллар» асарларидаги композицион ечим, рангларнинг тўғри, ўз ўрнида фойдаланилганлиги, шаклларнинг нисбатан енгил ижроси муаллифнинг ўзига яраша дасхатига айланган десак муболаға  бўлмайди.  А.Раджабов ижодида юртимизнинг гӯзал табиятини тасвирлаш  билан бир қаторда ӯлкамиз тарихи, меъморий обидалар, афсоналарга асосланган қахрамонларни хам кӯзатишимиз мумкин. Жумладан,  «Гулдурсин» «Қуй қирилган қальа»  «Хива» Қурғошин қальа» «Шилпиқ» асарларини айтиб ӯтиш лозим. Кандакорлик  техникасида яратилган  «Гулойим» «Тумарис» композициялари ӯзининг етуклиги билан  ажралиб туради. Ушбу асарларда тарихий ва афсонавий образлар акс эттирилган. Табият инъомларини мужассамлаштирган натюрморт жанрида яратилган ишлари алоҳида қизиқиш  уйғотади. Ижодий ишларида  декоратив ва яҳлит  рангларда  ишланган асарларни ҳам учратиш мумкин. «Венеция», «Ҳордиқ» ва бошқа  ишлари шулар жумласидандир.

Бўлимлар