Сирдарёликларнинг Оролбўйи аҳолисига байрам туҳфаси юкланган автокарвон йўлга чиқди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Янги йил арафасида Орол денгизи атрофида оғир экологик шароитда яшаётган ўзбекистонликларга турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат ҳамда Мўйноқда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун асбоб-ускуналар юкланган автокарвон ташкил этилди. Бугун, 25-куни куннинг иккинчи ярмида Гулистон шаҳрида автокарвонни тантанали равишда кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Халқ сўзи».

 

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирокчиларга Президентнинг Оролбўйи аҳолиси ҳаётини яхшилаш, ҳудудда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда глобал масалага айланган экологик муаммони ҳал этиш борасидаги ташаббуслари туфайли ҳозир минтақада катта-катта лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Сирдарёдан чиққан карвон 26 декабрда манзилга етиб бориши кутилмоқда.

 



Бўлимлар