Қорақалпоғистонда 2018 йил якунига қадар нечта ирригация объектида реконструкция ишлари олиб борилди?

Якунига етаётган 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида жами 76 миллиард 253 миллион сўмлик 13 та ирригация объектларида реконструкция ва қуриш ишлари олиб борилди.

Қўйида 4 та объект бўйича қисқача маълумотлар келтирилиб ўтилади.

 Нукус шаҳри «Дўстлик» каналида жами қиймати 3 млрд. 343 млн. сўм бўлган 0,4 км узунликдаги қисми;

 

Қораўзак тумани «Қойбақ арна» каналида жами қиймати 1 млрд. 429 млн. сўм бўлган 6,6 км узунликдаги қисми;

 

Қораўзак тумани «Марка-ўзак» каналида жами қиймати 1 млрд. 881 млн. сўм бўлган 7 км узунликдаги қисми;

 

Амударё тумани «Шўр-яб» каналида жами қиймати 2 млрд. 812 млн. сўм бўлган 6,5 км узунликдаги қисми реконструкция қилинди.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

 

Бўлимлар