Бош вазир виртуал қабулхонаси: Қорақалпоғистонда Бола парваришидан қайтган ходим иш билан таъминланди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, айни вақтда мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни ҳал этишда сансалорликларга йўл қўймаслик, бу борада уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси муаммоларнинг тез ва самарали ҳал этилишини таъминламоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси тизимига уланган бўлиб, мазкур тизим орқали келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг тез ва сифатли бажарилиши бўйича шахсан биринчи раҳбарнинг масъуллиги белгиланган.

Бугунги кунгача Касаба уюшмалари Федерациясига Бош вазирнинг виртуал қабулхонасидан жами 68 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 31 таси шикоят, 34 таси ариза, 3 таси таклиф шаклидаги мурожаатлардир. Бу ҳақда 1news.uz хабар бермоқда.

Келиб тушган мурожаатлар мазмунига кўра 37 та мурожаат ҳуқуқий ҳимояга оид бўлиб, уларда ишга тиклаш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш масалалари акс этган.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 27 таси қаноатлантирилди, 32 тасига тушунтириш берилди, 1 та мурожаат муаллифнинг илтимосига кўра кўрмай қолдирилди. Ҳозирда иш юритувида 8 та мурожаат мавжуд.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқаро А.А. таълим тизимида ишловчи турмуш ўртоғи бола парваришлаш таътилидан қайтгач, аввалги ишига тиклана олмаётганлиги ҳақида мурожаат этган. Ўрганиш жараёнида шикоятда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топди ҳамда мурожаат муаллифининг турмуш ўртоғи иш билан таъминланди.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Бўлимлар