Ёш болакай вафотидан кейин Қорақалпоғистондаги очиқ турган "колодец"ларга қарши кураш бошланди

Сайтимиз орқали Хўжайли туманида 2011-йил туғилган болакай очиқ турган "колодец"га сирпаниб тушиб кетиши натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик

Ушбу воқеадан кейин ижтимоий тармоқларинг Қорақалпоқ сегментида очиқ турган "колодец"ларга қарши кураш бошланди. Бу бўйича instgram'даги @fivecity.onecountry кўнгилочар саҳифаси ва telegram'даги "Это Нукус" канали ҳам очиқ турган "колодец"ларни расмга олиб Флэшмоб ўтказмоқда.

Қуйида Қорақалпоғистондаги ана шу очиқ турган "колодец"ларни кўришингиз мумкин:

 

Флешмобдан кўзланган асосий мақсад жамоат жойларидаги очиқ турган "колодец"ларнинг оғзини бекитиб қўйишлиги айтилмоқда. Бу бўйича Қорақалпоғистондаги "Zaman.uz" ва  "Kar24.uz" сайтларида ҳам туркум мақолалар чиқди. 

"KRuz.uz"  очиқ турган "колодец"лар бўйича тегишли ташкилотлардан расмий маълумот кутади.

P.S: 8 ёшли болакайнинг ўлими барчани ларзага солди. Қорақалпоғистонда ҳам жамоат назорати шаклланмоқда назаримизда.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар