Оролбўйи қуёш энергетикаси технологияларини қўллаган ҳолда тикланади

Инновацион ривожланиш вазирлигида профессор До Сеоном бошчилигидаги Корея (Koрё) университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзоларини вазирнинг биринчи ўринбосари Ш. Ражаббоев қабул қилди, дея хабар беради «Дарё»га вазирлик ахборот хизмати, дейди "Дарё.уз"

 

Учрашувда профессор До Сеоном қуёш энергетикаси технологияларини қўллаган ҳолда Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган Assure лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Айни кунларда жаҳондаги глобал муаммолар билан шуғулланадиган Корея (Koрё) университетининг Green School докторантлари, етакчи олимлар мазкур лойиҳа устида ишламоқда.

 

Музокаралар натижасида томонлар мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида Green School ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолаш ва лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тузишга келишилди.

 

Бўлимлар