“Оролбўйини обод этайлик” лойиҳасида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси 5 минг гектарлик ҳудудни яшил ўрмонзорга айлантирмоқда

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида экохавфсизлик, атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан унумли фойдаланиш борасида белгилаб берилган вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат ташкилотлари ва фуқаролик институтларининг ҳам фаол иштирокини таъминлаш кераклиги назарда тутилган эди. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Оролбўйини обод этайлик” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бажарилаётган ушбу лойиҳада Орол денгизининг қуриган 5 минг гектарида яшил ўрмонлар барпо этиш, у ердаги экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, аҳолини мавсумий иш билан таъминлаш асосий мақсад қилиб белгиланган. 

Федерация тизими ходимлари, ҳашарчилар томонидан ушбу ҳудудда саксовул уруғини ерга қадаш ишлари қизғин олиб борилди. Лойиҳа аввалида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ходимларига мавсумий яшаш учун барча қулайликларга эга замонавий кўчма тураржойлар тақдим этилди.​​

 

Бўлимлар