МИБ ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойи давомида жами 11 та оила яраштирилди

Оила-жамиятимиз асоси. Оила деб аталмиш қўрғонда авлодлар камол топади. Лекин оила деб ном олган бебаҳо даргоҳнинг қадрини кеч англаб, ўз фарзандлари ҳолидан бехабар, фақатгина мажбурий алимент тўлаб юрган оталар сони қанча?!..

Президентимизнинг 2017 йил 29-майдаги 5059-сонли Фармони ва 2017 йил 30-майдаги 3016-сонли Қарори билан Мажбурий ижро бюроси органларига бошқа вазифалар билан бир қаторда суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш, шу жумладан алимент қарздорликларини ундириш ҳам топширилган.

Бу борада, Бюро ходимлари томонидан жойларда нафақат алимент пулларини ундириш билан чекланиш, балки ундирувчи ва қарздорни яраштириш чоралари ҳам кўрилмоқда ва оилаларнинг бутинлиги сақланиб қолинишига эришилмоқда.

Хусусан, бюронинг Нукус туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойи давомида жами 11 та оила яраштирилди ва яраштирилган тарафлардан алимент олишдан воз кечиш тўғрисидаги аризалари олиниб фуқаролик ишлари бўйича судига ижро иши юритишдан қисқартириш масаласини кўриб чиқиш учун тақдимнома юборилган.

Ҳозирда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг яраштириш комиссиялари билан биргаликда ушбу яраштирилган оилаларнинг ҳолидан мунтазам хабар олинмоқда ва улар тинч тотувликда яшаб келмоқда.

 Яраштириш имконияти йўқлардан қонун ҳужжатлари асосида алимент пуллари ундирилмоқда. Алимент карзларини ўз вақтида тўламаган қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 474-моддасига асосан маъмурий жазо қўлланилмоқда.

Ҳақиқатда суд қарорларини сўзсиз ижро қилиш асосий вазифаларимизнинг бири, лекин ундирилиб келаётган алимент пуллари ўз вақтида ечимини топган мурожаатлар - бегуноҳ фарзандларга ўз отасидек меҳр бера оладими деган савол қийнайди?! Йўқ, аксинча ..

Ҳулоса ўрнида аниқ айтиш мумкин ки, Биз бюро ходимлари жамиятимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг тақдирига бефарқ қарамасдан жойларда ҳуқуқ тарғиботларини кучайтириб, алимент юзасидан янада яраштириш чораларини кўришни давом этамиз.

Мажбурий ижро бюроси

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус туман бўлими

Бўлимлар