«Орол» охирги турда ютқазди ва мавсумни 11-ўринда якунлади

Биринчи лиганинг 24-тур қолдирилган ўйинлари ўз якунига етди.

Нукуснинг "Орол" жамоаси Ёзъёвонда "Ёзъёвон-Лочинлари" жамоаси меҳмони бўлиб ўйиннинг сўнги дақиқасида ўтказиб юборилган гол эвазига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, 32 ўйиннинг 12 тасида ғалаба қозониб, 2 бора дуранг ўйнаб, 18 марта таслим бўлган Темур Турдиев шогирдлари 28 очко билан 11-поғонани банд этишди.

Клуб 71 та гол билан энг кўп тўп киритган жамоалар орасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 88 та гол қўйиб юбориб, бу борада ҳам иккинчи жамоага айланди.

«Ёзъёвон-Лочинлари» (Ёзъёвон) – «Орол» (Нукус) – 3:2. 1000 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Мухтаров (Тошкент) – 8,6, З. Эркинов (Тошкент) – 8,7, Х. Набиев (Тошкент) – 8,8, А. Толипов - 9
Инспектор: М. Исмаилов (Тошкент).
Голлар: Б. Махтиралиев (44), И. Ганиев (69), У. Олимов (90+1) – Т. Турдиев (11), Н. Алимов (46).
Огоҳлантиришлар: Ш. Абдурахманов (88) – М. Канназаров (35).

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар