Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир кунда иккита тайинлов амалга оширилди (+фото)

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудда баъзи раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, подполковник Оринбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Подполковник Очилов Хуршид Абдиназарович эса Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлди.

Бўлимлар