Шавкат Мирзиёев: "Қорақалпоғистонда келаси беш йилда 806 километрлик 241 трансформатор пунктини қуриш ва ва реконструкциялаш режалаштирилмоқда"

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. Маъруз тўлиқ матни "Еркин Қарақалпақстан" газетасида эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг электр энергиясидан фойдаланишини янада яхшилаш дастури тайёрланаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Ишлаб чиқилаётган бу дастурдаги ишларни Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кетма-кет давом эттириш назарда тутилмоқда. Алоҳида айтиб ўтадиган бўлсак, пастки электр тармоқлари ускуналаридан фойдаланиш муддатларини чўзиш, электр узатиш тармоқларининг қувватлигини орттириш ва бошқа дастурлар белгиланади.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида келаси беш йилда 806 километрлик 241 трансформатор пунктини қуриш ва ва реконструкциялаш режалаштирилмоқда"

Шавкат Мирзиёев: "Келаси беш йилда Қорақалпоғистонда 400 километрлик сув тармоқлари янгидан қурилади"

Шавкат Мирзиёев: "Қорақалпоғистонда 5 йилда 79 автобус, 191 микроавтобус сотиб олинади"

Шавкат Мирзиёев: "2017 йили Нукус шаҳри, Чимбой, Қўнғирот ва Кегайли туманларида "Камолот" уйлари қурилади"

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Бўлимлар