Жўқорғи Кенгес Раисининг навбатдаги сайёр қабули Кегейлида ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязовнинг аҳоли учун навбатдаги сайёр қабули 30 март куни Кегейли туманининг “Абат макон” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.
Тадбирда вазирликлар, муассасалар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг, туман ҳокимлигининг раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Ўтказилган мазкур сайёр қабул давомида фуқаролар асосан турар жой, ишсизлик, тиббий ва коммунал хизмат кўрсатиш, нафақа тайинлаш, йўл қурилиши сингари масалаларда мурожаат этди.


Аҳоли билан очиқ мулоқот мобайнида фуқароларнинг 50 тага яқин мурожаатлари тингланиб, маълум қисми жойида бартараф этилди. Жумладан, “Жана базар” ОФЙ фуқароси Турсынгул Мамутовага тикув машинаси берилган бўлса, “Ақтуба” ОФЙда яшовчи Бийбиназ Мамутова ўз мутахассислиги буйича ишга жойлаштирилди. 
Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифа белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар