O‘zLiDeP тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди Дастури мазмун-моҳиятини аҳоли орасига кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.

Қайд этилганидек, ҳозирда бўлажак сайловларга кенг тайёргарлик кўриш, уни миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўлиқ мувофиқ ҳолда, очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

–Маълумки, сайловолди ташвиқоти сайлов кампаниясида ғоят муҳим ўрин тутади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ойжамол Юсупова.–Сабаби, ташвиқот номзодларга сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан яқиндан таништириш имконини беради. Бугунги ўқув семинардан кўзланган мақсад ҳам партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилаган номзоднинг сайловоли дастури билан аҳоли, айниқса, ёшларни яқиндан таништиришдан иборат. Шу сабабли тадбир давомида мутахассислар мазкур жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишди. Зотан, Президент сайлови кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли ҳисобланади.

   –Жамиятимизда хотин-қизларнинг роли ва мақеини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шу маънода истиқлол йилларида мамлакатимизда аёлларга бўлган ҳурмат ва эътибор кўлами янада кенгайди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алмагул Байриева.– Келинг узоққа бормасдан партиямиздан Ўзбекистон Республикасига Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурига назар ташлайлик. Унда ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб вояга етказишда ўрни беқиёс бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги нуфузини янада ошириш, улар учун муносиб шарт-шароитлар, янги иш ўринлари яратиш,опа-сингилларимизнинг оғрини енгил қилиш масаласи давлатимизнинг доимий диққат эътиборида экани ўз аксини топган.

Тадбир сўнгида тарғиботчи гуруҳлар сайловолди ташвиқоти ишлари, номзоднинг сайловолди Дастуридаги энг муҳим устувор йўналишлар бўйича ўзларининг фикр-мулоҳозаларини билдиришди. Шу билан бирга сайловга қадар жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга келишиб олинди.

Асем Сиримбетова,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!



Бўлимлар