ҚҚДУда “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида Архитектура-қурилиш соҳасини ривожлантириш муаммолари" конференцияси бўлиб ўтди

  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2019-йил 20-апрел куни “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида Архитектура-қурилиш соҳасини ривожлантириш муаммолари" мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси университет хузуридаги Бердақ музейининг мажлислар залида бўлиб ўтди.


конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича маърузалар тингланди ва муҳокама этилди:
1.Композисион қурилиш материаллари назарияси ва инновацион технологиялари назарияси ва инновацион технологиялари.
2.Ўзбекистонда қурилиш технологияси долзарб муаммолари, уларни энергиятежамкор ва инновацион ечимлари;
3.Бино ва иншоатлар, қурилиш конструксияларининг долзарб муаммолари ва ечимлари;
4.Автомобил  йўллари, муҳандислик коммуникациялар қурилиши, шаҳарсозлик ва дизайн соҳаларини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари;
5.Архитектура-қурилиш соҳаси учун кадрлар таёрлаш муаммолари.


конференцияни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов сафарда бўлганлиги учун университет илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори,ташкилий қўмита раиси муовини И.Турдимамбетов очиб берди. конференция пленар мажлисида И.К.Айимбетов  ЎзРФАҚҚ бўлими Геология лабараторияси мудири, Қорақолпоқ давлат университети техника факультети декани Т.Узоқов, ҚҚДУ Архитектура ва шаҳар қурилиши кафедраси доценти, илмий фанлар номзоди Р.Ешниязов, Самарқанд архитектура -қурилиши институти ўқитувчиси Н.Убайдуллаева, ҚҚДУ Бино ва иншоатлар қурилиши кафедраси доценти, техника фанлари номзоди Қ. Давлетов ҳамда ҚҚДУ Бино ва иншоатлари қурилиши кафедраси ассистенти Камалов Дж.К ўзларининг илмий-ишлари бўйича маърузалар қилдилар.


конференция қурилиш бўйича бугунги кундаги долзарб муаммолар ва уларнинг натижалари, кадрлар таёрлаш ва уларнинг сифатини ошириш, электр энергия тежамкор уйлар ва уларни лойҳалаш, қурилиш материалларининг сифатини ошириш бўйича  маърузалар тингланди. Маъруза давомида мавзулар бўйича муҳокамалар ва савол жавоблар билан қизиқарли ўтди.


Асосан, Самарқанд архитектура-қурилиши институти ўқитувчи Н.Убайдуллаева ва институт  иқтидорли талабалари тақдимоти “ Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни қайта тиклаш ва уларни ўз ҳолича асраб қолиш” бўйича тақдимот  жуда яхши муҳокамаларга бой тарзда бўлди. Шу тариқа конференция очилиши якунланиб,тушликдан кейин саот 14:00 дан 17:00 гача Техника факультети биносида сексия мажлислари давом эттирилди. Мажлис 5 та сексия бўйича ўзларига ажратилган хоналарда маърузачилар, ҳар бир хонага маъсул раҳбарлар томонидан тингланди ва ўз илмий ишлари бўйича тақдимотлар намойиш этилди. Мажлисда факултетимиз фаол ва иқтидорли талабалари ҳам ўз тажрибаларини орттириш мақсадида қатнашди. Мажлис давомида маърузачилардан талаба ёшларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Шу тариқа сексия мажлислари ва конференсия ўз ниҳоясига етди. 

Техника факультети талабаси Калилаева Шаҳло

Бўлимлар