Нукусга Қозоғистоннинг 40 дан зиёд ОТМ делегациялари келмоқда

Шу йилнинг  20-21 май кунлари Нукус шаҳрида  "Қозоғистон билим кунлари" мавзусида кўргазма бўлиб ўтади. Бу ҳақда НДПИнинг Хақаро алоқалар бўлими хабар берди. Хабарда  айтилишича, кўргазма Нукусдаги Ёшлар марказида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Унга қўшни Қозоғистон Республикасининг 40 дан зиёд ОТМ делегациялари келиши кутилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистонда Қозоғистон йили" муносабати билан ташкил қилинаётган бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Қозоғистон ОТМлари орасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Ушбу тадбирга Қорақалпоғистондаги барча мактаб, коллеж-лицей ўқувчилари, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар қатнашишлари мумкин.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар