Нукус шаҳар адлия бўлимига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 3 май кунги 286-шт буйруғига асосан Нукус шаҳар адлия бўлими бошлиғи лавозимига Реймназаров Куатбай Сейтназарович тайинланди. Бу ҳақда "KRuz.uz"га Адлия бўлими хабар берди.

Реймназаров Куатбай Сейтназарович 06.02.1978 йили Нукус шаҳрида туғилган. 2001 йили  Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Маълумот учун аввал Нукус шаҳар адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Баймуратов Бердимурат Амангелдиевич Нукус туманлараро иқтисодий ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан озод этилган эди.  

Бўлимлар