Вазирлар Кенгашининг Раиси Хитойдаги савдо ва инвестицион бизнес форумида иштирок этмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев айни пайтда Хитой Халқ Республикаси бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲБ) томонидан ўтказилаётган “Биргаликда маслаҳатлашиш, ҳамкорликда қуриш ва фойдаланиш" мавзусидаги Савдо ва инвестицион  бизнес форумида иштирок этмоқда.

Мазкур Инвестицион форум давомида Қ.Сариев Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий, инвестицион, туризм ва агросаноат соҳасидаги салоҳияти тўғрисида нутқ сўзлади.

Шунингдек, 14 май куни Чунцин шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг Коммунистик Партияси котибининг ўринбосари Жэн Сюэфен билан ушрашди ва Ўзбекистон-Хитой, шунингдек, Қорақалпоғистон ва хитойлик инвесторлар ўртасидаги сўнги йиллардаги ва келгусида режалаштиралаётган ҳамкорлик алоқалари юзасидан музокаралар олиб борди.

Ўзбекистон делегациясининг ушбу  бизнес форумдаги иштироки жорий йилнинг 16 май санасигача давом этади.

17-18 май кунлари эса Форумдан ташқари Хитой Халқ Республикаси йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 Учрашувлар  тафсилотлари билан таништириб борамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Бўлимлар