«Қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди»мавзусида Дусназаров Аллаяр Қуразовични хотиралаш кечаси

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи билан ҳамкорликда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди» мавзусида Дусназаров Аллаяр Қуразовичнинг хотиралаш кечаси ўтказилди.

Кечанинг биринчи қисмида маърузачилар томонидан А.Дўсназаровнинг ҳаёти ва меҳнат йўли ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Фикир алмашув ва савол жавобларга бой тарзда ўтказилган тадбирда иштирок этган ёшлар ва тарихшунослар кўпгина маълумотларга эга бўлишди.

Тадбир иштирокчилари Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри музейида А.Дўсназаровнинг ҳаёти акс этган кўргазмани томошалади ва театр репертуаридаги А.Дўсназаров ҳақидаги «Ватан тупроғи» номли  спектаклни томоша қилишди.    

 

 

Бўлимлар