Нукусда "Беш ташаббус- бешта имконият" лойиҳасига старт берилди

      Жорий йил 15 май кунидан Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларида жойлашган илк манзил “Қаратаў” ҳамда “Бес төбе” маҳалла фуқаролар йиғинларида «Беш ташаббус- бешта имконият» лойиҳасига старт берилди.

         Лойиҳада Иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг истеъдодли бир гуруҳ тарғиботчилари маҳаллалардаги фаол ва уюшмаган ёшлар билан учрашди. Учрашувга Академик эшкак эшиш спорт тури бўйича бир неча карра Ўзбекистон, жаҳон ва 3 маратоба Осиё чемпиони, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби Исламбек Мамбетназаров, бахшичилик бўйича халқаро танловларнинг лауреатлари Динара Нуратдинова, Мухаммед Туребеков, ёш тадбиркор Жулдыз Турсынбаева ва “Ёш китобхон” танловининг Республика ғолиби, спарк автомобиль соҳиби Н.Кокановалар ташриф буюришди ва ёшлар ўртасида ўз фаолиятлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришди.

         Учрашув сўнгида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг фаол талабалари томонидан “Қыянет” спектакли ва концерт дастури ёшларга қўйиб берилди.

Индира Мамбетназарова

 

Бўлимлар