"KRuz.uz" сайти муҳаррири сирдарёлик репортёрларга маҳорат дарси ўтди

Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот котиби Анвар Тўйчиев сирдарёлик ёш репортёрлар учун ўқув семинарини ташкил қилишни анчадан бери айтиб юрганди. 

Ўшанда агар ўқув семинари қилсангиз, албатта борамиз деб вада берган эдик. 

Вадага кўра  16 май куни Нукусдан Сирдарё вилоятига йўлга чиқдик. Енгил машинада 12 соат деганда 17 май куни  1000 км дан зиёд масофани босиб Гулистон шаҳрига етиб келдик.

Гулистон анча ўзгарган экан. Менга шаҳар марказидаги Алишер Навоий номидаги  ахборот кутубхона маркази ва "Юрт байроғи" майдони ёқди. 

Нима учун?

Марказий кутубхонадаги муҳит менга ёқди. Очиғи, анчадан бери ростманасига китоб ўқиб, чиндан ҳам китоб билан дўстлашган ёшларни кўрмагандим.  Марказнинг ҳар бир бурчагида  сирдарёлик ёшлар тўп-тўп бўлиб савол-жавоб қилишар экан. Бу ердаги ёшларнинг кўпчилиги ўқишга кирмоқчи бўлган ёшлар экан.
Қандайдир таниш, сеҳрли муҳит...

 "Юрт байроғи" майдонидаги ўзига хослик 

Марказий майдонда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Гулистон шаҳар ҳокимияти бинолари бор. Этиборимизни тортган жиҳат майдон марказидаги "Mening Gulistonim" ёзуви ва унча катта бўлмаган давлат байроғи бўлди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг  кўпгина шаҳар ва туманларида "I LOVE..." ёзуви билан норасмий эстафеда бошланиб, шаҳар ва туман номлари "I LOVE..." ёзуви  ёзилиб, марказий майдонларга ўрнатилган эди. 

 Гулистон эса бу ишни кўр-кўрона қилмабди.  Ўзининг варинатини берибди. Яни "I LOVE GULISTAN" эмас, "Mening Gulistonim"...

 Менга ўзимизнинг тилдан келиб чиқиб муқобил вариантини яратишгани ёқди. Шунчаки кўчирилмагани эътиборимни тортди. 
Ўзингиз солиштириб кўринг: "I LOVE GULISTAN" ва "Mening Gulistonim"... Қай бирини танлардингиз?!

Куннинг биринчи ярмида машғулотларни Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши матбуот котиби Элдоржон Наврўзов бошлаб берди.  У сирдарёлик ёш репортёрларнинг янги авлодига интернет журналистикаси ва ижтимоий тармоқларда фаолият турлари бўйича мастеркласс ўтди. 

Шундай кейин камина "Блогерлик фаолияти ва турлари" мавзусида ўзим билганларимни йиғилганларга беришга ҳаракат қилдим. Кун вақт ўтгани сайин ҳаво исиб бошлагани боис тингловчилар бироз чалғигандай бўлишди.  Аммо унгача ёшлар блогерлик ҳақида бошланғич тушунчага эга бўлишган эди.  

Машғулотларни Иттифоқнинг Самарқанд вилояти кенгаши матбуот котиби Шахноза Халикова босма ОАВ ҳақида ўзгача семинари билан давом эттирди.  Шахноза билан паралел равишда фотожурналистика бўйича Ёшлар иттифоқи ёнидаги медиа марказ оператори Отабек Аббосов маҳорат дарсларини олиб борди.

Ёш репортёрлар учун тушлик қадимий "Аср" ресторанида ташкил қилинди. Нима учун қадамий деётганимизни қуйидаги кадрлар орқали билиб олишингиз мумкин.

Куннинг иккинчи ярмида семинар-тренинг машғулотлари  "Юрт байроғи" майдонидаги соя-салқин жойларда бўлиб ўтди. Бу сафар машғулотлар амалий кўникма яратиш, ёш репортёрларни бевосита амалиёт билан боғлашга ҳаракат қилдик.

Албатта, бу жараёнда ҳамкасбимиз Анвар Тўйчиев ва унинг чаққон шогирдлари репортёрларга барча шароитларни яратиб беришди.

Тушдан кейинги машгулотларимиз мавзусини ёшларнинг қизиқиши белгилаб берди. Улар Youtube'да влог қилиш ва қандай қилиб таъсирли гапириш борасида қизиқиш билдиришди. Биз ҳам шундан келиб чиқиб уларга қўлдан келганча билганларимизни бердик. Ёшлар анча чанқоқ. Савол бериб жавобини эшитиб бўлмасиданоқ, яна қизиқиб савол беришади. Менга мана шу муҳит ёқди.

Одатда мана шундай тадбирлар якунида кенгаш раиси машғулотларда яхши иштирок этганларга диплом ва сертефикат беради. Сирдарё вилояти кенгаши раиси Зайниддинов Шавкат Зайниддинович бунга шошилмади.

Бўлимлар