Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармон ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Мурат Жуманов Хўжайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Муйноқ, Қўнғирот, Чимбой ва Кегейли туманлари сайловчилари билан учрашди.

Унда М.Жуманов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурида белгиланган энг устувор вазифалар билан таништирди. Шу билан бирга сайловлар ҳаётимиз тарихида муҳим сиёсий жараён эканини, бунда ҳар бир фаолимиз, тарғиботчи гуруҳларимиз номзоднинг сайловолди Дастурини кенг оммага етказиш борасидаги тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Қайд этилганидек, дастурда кенг кўламли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиш каби бир қатор мақсадлар ўз ифодасини топган.

Музокарага сўзга чиққанлар, дастурда ичимлик суви тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ислоҳ этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида устувор вазифалар белгилаб қўйилганини таъкидлади.   

Ишончли вакил сайловчиларни бўлажак сайловда Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирди!

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 Матбуот хизмати

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!



Бўлимлар