“Беш ташаббус – бешта имконият” Акциясининг Мўйноқдаги тўртинчи ташаббуси

Республикамизда биринчи маротоба Мўйноқ тумани Бердақ кўчасида яшовчи 4-сон умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Жанабаев Азаматнинг уйида  “Уй кутубхонаси” ташкил этилди. Мазкур кутубхонага Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 200 дан ортиқ бадиий асарлар тўплами совға қилинди.


-  Кутубхона менинг уйимда ташкил этилаётганлигидан қувончим чексиз. Барча ўртоқларимни кутубхонамга таклиф этаман, - дейди Азамат Жанабаев.


Шунингдек, Мўйноқ туманидаги Маданият марказига ҳам Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 500 дан ортиқ бадиий асарлар тўплами совға қилинди.


“Ёш китобхон-2018” танлови ғолиби, “Президент совғаси” “Спарк” соҳиби Нурсулыу Коканова иштирокида маҳорат дарси эса, китобсевар ёшларга маънавий завқ бағишлади.

Бўлимлар