Тўрткўллик истеъмолчи "Дамас" учун олдиндан 53 млн. 630 минг сўм тўлаб қўйганди. "Дамас" эса...

Тўрткўл тумани «Уллибоғ» ОФЙ яшовчи А.Ж нинг "Тўрткўл Автолизинг” МЧЖ корхонаси билан ўзаро шартнома тузиш орқали “Дамас” русумли автомобилини лизинга бериш тўғрисида келишади. Фуқаро олдиндан 53 млн. 630 минг сўм нақ пул тўлайди.

Аммо автолизинг истеъмолчига на машинани ва пулини қайтариб беради. Бундан норози бўлган фуқаро Тўрткул тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. Мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган масала бўйича истеъмолчига Дамас автомашинаси учун тўланган 53 млн. 630 минг сўм қайтариб олиб берилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар