Адлия Вазири Берунийда тадбиркорлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазири Р.Давлетов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Беруний туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда туман ҳокиимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Беруний туман Ёшлар марказида Амударё, Элликкалъа, Тўрткўл ва Беруний  тумани тадбиркорларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини кўллаб-қувватлаш ва ҳимоя килиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини кенг тушунтирилди ҳамда уларнинг мурожаатлари тингланди.

Аҳамиятлиси, аксарият мурожаатлар жойида ҳал қилиниб, ўрганилиши зарур бўлган мурожаатлар юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

 Сўнг ишчи гуруҳ аъзолари Туман марказида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар қабулхонаси биносига ташриф буюриб қабулхонада яратилган шароитлар билан танишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати

Бўлимлар