Амударёлик истеъмолчи 2,5 млн. сўм пулини қайтариб олди

Истеъмолчи 2,5 млн. сўм пулини қайтариб олди

Шу йилнинг 10 май куни Амударё тумани Қипчоқ шаҳарчасида истиқомат қилувчи Ж. Матмуратова туман марказидаги бозордан XINGS маркали музлатгич сотиб олади. Аммо музлатгични уйига олиб бориб ишлатиб кўргач, янги  музлатгич сифатсиз эканлигини маълум бўлади. 
Ж. Матмуратова ушбу ҳолат юзасидан Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. 
Жамият ходимлари мурожаатни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги 445-сонли ЎзР қонуни(2017 йил 11 сентабр) асосида ўрганиб чиқди. 

Ўрганиш натижасида дўкон эгаси томонидан  Ж. Матмуратовага музлатгич учун тўлов қилинган  2,5 млн. сўм пули қайтариб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар