Вазирлар Кенгашида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумони ташкил этилди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда оав вакилларининг роли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида вазирликлар ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг матбуот котиблари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда «Мурожаатлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинган қонунлар ва қарорларнинг ижроси бўйича кучли тасирчан жамоат назоратини ўрнатишда ОАВ вакилларининг роли» мавзусида матбуот анжумони ташкил этилди.


Тадбирда Вазирлар Кенгаши жисмоний ва юридик шасларнинг мурожаалари билан ишлашга масъул бўлган тегишли бўлим мудирлари иштирок этди ва нутқ сўзлади.


Таъкидланганидек, сўнгги йиллари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилишлари керак».– деган тамойил асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш борасида қатор ҳужжатлар қабул илинди. 


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сенябрдаги  “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тастиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.


 Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида Вазирлар Кенгашига  жисмоний ва юридик шаслардан ёзма, оғзаки ва электрон тарзда 595 та мурожаат келиб тушган. Шундан 117та мурожаат ижобий ечимини топди, 420та мурожаатга  белгиланган тартибда тушунча берилди.


Бундан ташқари,  Вазирлар Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан 237 нафар жисмоний ва юридик шахс қабул қилинган.
 Улар асосан турар жой, ер участкаларини ажратиш, фермер хўжаликларининг фаолияти, бандлик ва иш ҳақи, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат, шунинг моддий ёрдам олишга боғлиқ масалалардан иборат.


Матбуот анжумони давомида аҳоли мурожаатлари натижаларининг ОАВда ёритилишига ҳам алоҳида урғу берилди.
Бу борада Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, босма нашрлар ва интернет нашрлари самарали фаолият юритмоқда. Амалда яққол кўзга ташланганидек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини тезкор ҳал қилишда телевидение, интернет ва босма нашрлар катта аҳамият каб этмоқда.


Тадбир иштирокчилари ўзларини қизитирган саволларга жавоблар олди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири.

Бўлимлар