Қозоғистонда бўлиб ўтган "Жаидарман" фестивалида Қорқалпоғистон терма жамоаси 3-ўринни олди

14 июнь куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида "Жаидарман" (ҚВЗ) фестивали бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистондаги ҚВЗ жамоаларидан саралаган "Қорақалпоғистон терма жамоаси" иштирок этди. 

Мусобақада туркий тилда сўзлашувчи ёшлардан ташкил топган 11 та мамалакат ёшлари иштирок этдилар. 
 "Қорақалпоғистон терма жамоаси"  шарафини 4 нафар иштирокчи, жамоа сардори Ислам Пирниязов, Бахтияр Шарибаев, Низаматдин Тўремуратов ва Қуват Джолимбетовлар ҳимоя қилишди.

Фестивалнинг якунига кўра,   "Қорақалпоғистон терма жамоаси" фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Фестивалнинг тақдирлаш маросимида  "Қорақалпоғистон терма жамоаси" ҳазиллари томошабинларнинг эътирофига сазавор бўлгани учун  11 та жамоа ичидан  "Қорақалпоғистон терма жамоаси" "Жаидарман"нинг олий лигасида доимий иштирок этиш ҳуқуқини қолга киритди.

Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар