Қорақалпоғистонда 2016 йили 2 марта поездлар билан автомашиналарнинг тўқнашувлари юз берди

2016 йилнинг ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли темир йўл кесишмаларида 2 марта поездлар билан автомашиналарнинг тўқнашувлари юз берди. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.

Мисол учун, 2016 йил 12 майда Хўжайли ва Хатеп бекатлари оралиғидаги 547 км. да жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида 1969 йилда туғилган, Нукус тумани “Арбаши овул” қишлоғида яшовчи Б.Шамуратов бошқарувидаги, давлат рақами 95 АА 766 “Д 243” русумли трактор йўловчи поезд билан тўқнашуви натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, касалхонага етказилди.

2016 йил 7 октябрда Қўнғирот ва Алтинкўл бекатлари оралиғидаги 608 км. да жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида 1988 йилда туғилган, Қонликўл тумани, “Таза қонис” кўчаси 11 чи уйда яшовчи Ж.Қалбаев бошқарувидаги, давлат рақами 95Г 361 ВА русумли ВАЗ 2106 “Жигули” автомашинаси юк ташувчи поезд билан тўқнашуви натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, касалхонага етказилди.

Юқорида айтиб ўтилган мисолларни таҳлил қилганимизда, тўқнашувларга асосан машина ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари талаблари қўпол равишда бузилиб, ҳаракатни таъқиқловчи кўрсаткичларга амал қилинмай, темир йўл кесишмаларидан ўтиб кетиш сабаб бўлган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисалари туфайли минтақавий темир йўл узелига 6 398 937 сўм миқдорида моддий зарар етказилди.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар