Берунийлик истеъмолчининг 2 400 000 сўмга сотиб олган музлатгичи сифатлисига алмаштириб берилди

Хоразм вилоят Прокуратурасига Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Марказий маҳалласи “Ж.Неру” кўчаси 4-уйда яшовчи фуқаро Н.Саидов томонидан Урганч шаҳрида жолашган “Асал Самиш" хусусий корхонасидан сотиб олинган “Roison” совутгичи сифатсиз чиққанлигидан” норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан Урганч шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари, “Асал Самиш” хусусий корхонаси ходимлари ва истеъмолчи иштирокида ўрганиб чиқилди.


Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, истеъмолчи сотиб олган “Roison” русумли (2 400 000 сўмлик) музлатгич, янги сифатлисига алмаштириб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар