“Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

 

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 44 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўз кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Танловни ўтказишдан мақсад эса хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ташаббускор, фаол, шижоатли хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, электоратимиз сафини янада кенгайтиришдан иборат.

Давлатимиз томонидан ишлайман, тадбиркор бўламан деган кишига ҳамма шароитлар яратилган деди – қўнғиротлик уста ҳунарманд  танлов иштирокчиси П.Жуматова.

Икки йилдан буён ҳунармандчилик билан шуғулланаман. Отамиздан қолган касбни давом эттираяпмиз. Асосан теридан эркаклар ва аёллар  учун бош кийимларини тикамиз.

Табиий мол терисидан 20 турдаги бош кийимларни тикиб ички бозорларга чиқараяпмиз. “Агро банк” туман филиалидан 7 фоиздан имтиёзли  25 млн сўм миқдорида кредит олиб, унга 6 та тикув машинасини олдим.

Ҳозирги кунда қўл остимда 10 нафар қизлар доимии иш билан банд. Бундан бошқа қурок кўрпачаларни ҳам буюртмалар асосида тикаяпмиз.

Танловга теридан тайёрланган бош кийимлар ва қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари туширилган қуроқ кўрпачалар,  миллий дўппи ва қуроқларни олиб келганман.

Бундай танловлар бир-биримиз билан тажриба алмашишга, моҳаратимизни янада ошириш ўз устимизда тинмай ишлашга ундайди.  

Нукуслик яна бир танлов иштирокчиси Зиёда Утеназарова ўтган йилнинг апрель ойида тикувчилик, сартарошлик, пазандалик ва турли хил безаш курслари бўйича ўқув-марказини ташкил этдим. 

Президентимиз қарорида белгиланган имтиёзлардан оқилона фойдаланган ҳолда яна қўшимча лицензия олиб, массаж, компьютер курси ва  бухгалтерия, қорақалпоқ нақшларини ўрганиш курсларини очдим. .

Эндиликда эса  ошпозлик, эркаклар сартарошхонаси, мебель, пойабзал, уяли алоқа  телефонларини таъмирлаш, инглиз ва рус тили курсларини ҳам очишни режалаштирганман деди – танлов иштирокчиси З.Утеназарова.

Ўзига хос тарзда ўтказилган танловда Ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 ўрин Элликқалъалик “Гулдирсин-Нафосат” МЧЖ раҳбари М.Джуматова, 2 ўринни Чимбойлик  “Айсель-сулыу” МЧЖ раҳбари А.Қутлимуратова эгаллаган бўлса 1 ўринни Нукусдан “Зиёда-Нур” ўқув-маркази раҳбари З.Утеназаровалар ғолиб деб топилди ва ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик савғолари билан тақдирландилар.

Танловда ғолб бўлган хотин-қизлар танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Бундан ташқари бешта “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ва “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”    номинациялари бўйича ҳам фаол хотин-қизлар рағбатлантирилди.       

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати     

Бўлимлар