Нукусдаги Автотехга "Дамас" таъмирланиши учун 700 минг сўм берилса ҳам машинага 2 ҳафта давомида ҳеч қандай хизмат кўрсатилмади

Жорий 14 июнь куни жамиятимизга Нукус шаҳри Телемарказ посёлкаси, "Проектная" кўчаси рақамсиз уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.С нинг И.Каримов кўчасида жойлашган Автотехга "Damas" автомашинасини таъмирлатиш учун 700 минг сўм берганлиги, лекин 2 ҳафта давомида хизмат кўрсатилмаганлиги ҳақидаги норозилик мурожаати қабул қилинди.

Мурожаат юзасидан Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислар ва истеъмолчи иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда истеъмолчининг хизмат ҳақи учун тўланган 700 минг сўм пули қайтариб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

 

Бўлимлар