Қанликўл туманининг халқи, сайловчилар сони қанча?

Қанликўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 сайлов участкасини ташкиллаштириш режалаштирилган бўлиб, шундан 3 участка касб-ҳунар коллежларида, қолган 11 участка таълим мактабларида жойлашган.

Участкалар тегишли инвентарлар, 2 донадан компютер (биттаси интернет учун, биттаси комиссия учун) билан таъминланган.

"Қанликўл хабарлари" газетасининг маълум қилишича, Шунинг билан бирга, сайлов участкаларида жойлашган туман ҳудудидаги 3 касб-ҳунаар коллежлари 12 тонна қаттиқ ёнилғи ва 6 тонна суюқ ёнилғи, 11 таълим мактабларида 75 тонна қаттиқ ёнилғи ва 6,3 тонна суюқ ёнилғи жамлаб қўйилган.

2016 йил 1 ноябр ҳолатига кўра туман халқининг сони 48663, сайловчилар сони 31793 ни шундан, биринчи сайловчилар сони 457 ни ташкил этади.

Президент сайловида имконияти чекланган сайловчилар жами 133, шундан 25 таси кўзи ожизлар, 29 таси ногиронлар, 79 таси касал қарияларни ташкил этади.

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар