Мўйноқдаги янги конда табиий газнинг илк оқими олинди

Мўйноқ тумани ҳудудидаги «Оралиқ» конида табиий газнинг илк оқими олинди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Бу кондаги 1-қидирув қудуғи чуқурлиги 3910 метрни ташкил этади. Синов ишлари натижаларига кўра, қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 700-800 минг кубометрга етади.

Келгусида янги захираларни қидириш, газ конденсати таркибини аниқлаш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, мутахассислар 2 ва 3-қидирув қудуқларида тўлиқ геофизик тадқиқотлар ўтказиб, бурғилаш ишларини бошлашади.

Бундан аввалроқ Устюрт платоси ҳудудида «Кушкаир» конида янги газ захиралари аниқлангани хабар қилинганди.

Бўлимлар