Қораўзакда 3 млн. сўмлик музлатгич сифатлисига алмаштириб берилди

2019 йилнинг 9 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг "Ишонч телефони" орқали Қораўзак тумани, Ш.Ерниязов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Г.Палвановадан Нукус шаҳрида жойлашган "Авангард" дўконидан 3 млн сўмга сотиб олинган "Бирюса" маркали музлатгич сифатсизлиги ҳақидаги норозилик мурожаати рўйхатга олинди. Ушбу мурожаат юзасидан Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада сифатсиз холодильник янгисига алмаштириб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар