Шўманай тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қайпназаров Амирхан Бахытбай уғли Шўманай тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимойи ривожлантириш ва манавий-марифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида KRuz.uz'га туман ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайпназаров Амирхан илгари Шўманой педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар колледжи директори лавозимида ишлаган.
Шу кунга қадар Шўманай тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимойи ривожлантириш ва манавий-марифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида Алланиязов Инамбек Джанибекович ишлаб келган.
Шуҳрат Саидаҳмадов.