Қорақалпоқ эстрада юлдузлари қайси жамоага мухлислик қилишади?

Қорақалпоқ эстрадаси вакиллари орасида футболга қизиқувчилар талайгина. Шу боис биз бир қатор санъаткорларнинг қайси жамоаларга мухлислик қилишлари билан қизиқдик ва уларга мурожаат қилдик.

Байрам Пердебаев: “Болалигимдан Нукуснинг “Орол” жамоаси ишқибозиман. Шунингдек “Пахтакор”нинг ҳам ўйинларига бефарқ эмасман. Хориж жамоаларидан эса “Реал Мадрид” ва “Манчестер Юнайтед” клубларининг ҳақиқий ишқибозиман”.

Женисбек Пиязов: “Мен Европа жамоаларидан Каталониянинг “Барселона” клубига мухлислик қиламан”.

Бердах Қаллибеков: “Орол” жамоасининг ҳақиқий ишқибозиман. Севимли жамоамнинг ҳеч бир ўйинини ўтказиб юбормайман. Хорижликлардан эса доимо “Реал Мадрид” ва “челси” клублари ишқибозиман”

Арисланбек Асқаров: “Мен ҳам Байрам сингари “Орол” жамоасининг ҳақиқий мухлисиман ва жамоамизнинг уйдаги ўйинларини ўтказиб юбормайман. Чет элдан эса “Реал Мадрид” севимли клубим ҳисобланади”.

Бахтиёр Жуматаев: “Ростини айтсам футболга унчалик қизиқмайман. Фақат асосий чемпионатларни кузатиб бораман. Бироқ ўзимни футбол фанати деб билмайман. Футбол ўйнашни эса яхши кўраман”.

Жўрабек Ражабов: “Менга Бразилия терма жамоасининг ўйинлари ёқади. Шу боис ҳам ушбу юрт вакиллари ўйинини яхши кўраман”.

Максет Хўжасов: “Биринчи рақамли севимли жамоам бу “Орол”. Европадан эса Мадриднинг “Реал” клубига мухлислик қиламан. Терма жамоалар орасида Германиянинг ўйинига бефарқ эмасман”.

Даврон Абдимов: “Ростини айтсам футболга бўлган қизиқувчилигим унчалик баланд эмас. Шу боис бирор жамоага мухлислик қиламан деб айтолмайман”.

Алламберген Утепов: “Ўзбекистон терма жамоасининг асл ишқибозиман. Европа клубларидан эса “Челси”га мухлислик қиламан”.

Темур Қарашаев: “Менинг севимли футбол жамоам “Реал” ҳисобланади. Ушбу жамоанинг ўйинларини иложи борича ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан”.

Дастан Бектурсинов: “Бир неча йиллардан буён Каталониянинг “Барселона” клубига ишқибозлик қиламан. Севимли жамоам бу йил барча мсуобақаларда муваффақият қозонишига ишонаман”.

Фурқат Юсупов тайёрлади

KRuz.uz'нинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Бўлимлар