Ички ишлар вазири "Жаслиқ"да қанча маҳбус сақланаётганини айтди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов "Жаслиқ" колониясининг ёпилиши мамлакатнинг халқаро имижига ижобий таъсир қилишини маълум қилди. Бу ҳақда "togri.uz"  ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов "Жаслиқ" колониясида нечта маҳбус сақланаётганини "Ўзбекистон24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ушбу жой 1100 та жойга мўлжалланган. Ҳозирги вақтда у ерда 395 та маҳбус сақланмоқда, шундан 10 фоизи диний-экстримизм бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.", дейди Бобожонов интервьюсида

Шунингдек, Пўлат Бобожоновнинг қайд этишича, "Жаслиқ" колониясининг ёпилиши Ўзбекистоннинг халқаро имижига ижобий таъсир этади.

Жаслиқ колонияси ҳудуди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.

Қарорга биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатилади.

Бўлимлар