Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Президентининг жорий йилнинг 2 августидаги Ф-5488-сон Фармойишига биноан божхона хизмати полковниги Олимжон Ҳамиджонович ХожиматовНаманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Президентининг 2019 йил 2 августдаги Ф-5489-сон Фармойишига биноан божхона хизмати полковниги Хайрулло Нарзуллоевич ФайзуллоевҚорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Манба: Qalampir.uz

Бўлимлар