Жўқорғи Кенгес Раиси “Чуқурқоқ” аҳолиси ҳолидан хабар олди

Барчамизга маълум, бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз топшириқларига мувофиқ, халқнинг, айниқса, энг чекка ҳудудларда яшаб меҳнат қилаётган инсонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳаётидаги масала ва муаммоларни ижобий ҳал қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 6 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ер­ния­зов Нукус шаҳридан 230 км дан ортиқ узоқликда жойлашган Элликқалъа туманининг “Чуқурқоқ” овул фуқаролар йиғини аҳолисининг ҳолидан хабар олди.

Маҳаллий халқ билан ўтказилган учрашувда вазирликлар, муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, туман ҳокимлигининг раҳбарлари, жамоат ташкилотларининг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳбарлигида “Халқ давлат идораларига эмас, балки, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ўтказилаётган сайёр қабуллар халқимизнинг кундалик ҳаётида дуч келаётган ҳар қандай муаммоларнинг жойида ижобий ҳал этилишига ва уларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

“Чуқурқоқ” овул фуқаролар йиғинида бугунги кунда 700 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Овул фуқаролар йиғини 2002 йили ташкил этилган бўлиб, маҳаллий аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади.

Ўтказилган учрашув давомида фуқаролар асосан йўл қурилиши, ер майдонини ажратиш, алоқа хизмати, турор жой, таълим, мактабгача таълим, тиббий ва коммунал хизмат кўрсатиш сингари масалаларда мурожаат қилди.

Жумладан, фуқароларнинг 40 дан ортиқ мурожаати тингланиб, шундан 20 га яқин мурожаат жойида ўз ечимини тобди. Атрофлича ўрганиш ҳамда маълум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, овул фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилаларга телевизор, гилам, озиқ-овқат маҳсулотлари, 33-сонли мактаб жамоасига турли хил номдаги 100 та бадиий китоб, янги синф парта ва тахталари ҳам берилди.

Бўлимлар