Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси пора олаётганида қўлга олинди

Қорақалпоқ давлат Университетида хорижий тиллар факултети "рус тили ва дабиёти" кафедраси бошлиғи лавозимида ишлаб келган ўқитувчи (исми кўрсатилмади - сайт таҳририяти) 2015-2016 йилги ўқув йили учун талабалардан якунловчи имтиҳонлар олиш бошланганидан фойдаланиб, шу факултетда рус тили ва адабиёти йўналишида таълим олаётган 2-босқич талабасидан агар 800 (саккиз юз) минг сўмни пора сифатида бермаса, имтиҳонларга баҳо қўймаслигини айтиб "қўрқитган", дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан" газетаси.

2016 йилнинг 8 июн санасида соат 14:20 лар атрофида уни ўзининг хизмат хонасига чақириб, ундан талаб этилган суммадаги пулни олаётган пайтида хуқуқ тартибот ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри судида бўлиб ўтган мажлисда тергов давомида аниқланган материаллар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига биноан айбдор ўқитувчининг қилмиши бўйнига қўйилди ва унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жазо тайинланди.

Бўлимлар