“Ипотека банк” ва “Агробанк” раҳбариятлари тадбиркорлар ва мижозлар билан қабул ўтказди

Жорий йилнинг 23 июль ва 2 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида банк тизимига бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида республикамиз банклари раҳбарияти томонидан мижозлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

9 август куни “Ипотека банк” АТИБ Қорақалпоғистон Республикаси филиалида банк раҳбариятининг мижозлар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда мижозлар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ва қизиқтирган саволларга соҳа вакилларидан асослантирилган жавоблар ва тавсиялар олишди.

   Шунингдек, 9 август куни “Агробанк” АКБ Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбарияти Чимбой тумани ва Нукус шаҳри тадбиркорлари билан учрашди.

Кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошламақчи бўлган фуқаролар, фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида бўлган кичик бизнес вакиллари ҳамда банк мижозлари бўлган жисмоний шахслар иштирок этди.

Очиқ мулоқат тарзида ўтказилган учрашувда 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва аксарияти жойида  ҳал қилинди.

Тадбирда нафақат тадбиркорларни қийнаётган масалалар тингланди, балки, мижозлар томонидан банк хизматини жадаллаштириш, мижозларга янада қўлайликлар яратиш борасида ҳам  таклифлар билдирилди.

Бу каби тадбирлар барча банклар томонидан ўтказилиши режалаштирилган.

Бўлимлар