Бир шахс иккита жиноят иши юзасидан оқланди

Бугунги кунда суд соҳада қабул қилинаётган фармон ва қарорлар натижасида суд органларида бир қанча ӯзгаришлар юз бериб, айниқса ӯтказилаётган ҳар бир суд жараёнларида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг қонуний равишда таъминланаётгани, уларнинг аксарияти очиқ суд жараёнларида, сайёр судларда кӯрилаётганини гувоҳи бӯлмоқдамиз.

Биз баён қилмоқчи бӯлган Кегейли туманида яшовчи А.Матимов исмли фуқаронинг 3-4 йил муқаддам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ягона буюртмачи хизмати «Инжиниринг компания»сининг режаларни бошқариш ва қурилишда техникавий жиҳатдан кузатиш бӯлимининг сув тармоқлари бӯйича етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб юрган вақтида махсус буюртма асосида иш олиб борганини ва у ушбу буюртма асосида жиноий жавобгарликка тортилиб, талон-торож қилганликда ноҳақ айблангани, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси фақат бир томонлама ва ноқонуний олиб борилгани, бюджет маблағларини растрата қилмагани, объектга тӯғридан-тӯғри ӯзи жавобгар бӯлмагани, ӯз ҳаракатларида жиноят таркиби йӯқлигини, шу сабабдан ӯзини айбсиз деб топиб бу бӯйича одил судловни сӯраб ӯзини оқлашни сӯраган шикояти асосида, А.Матимовга оид жиноят ишининг янгитдан кӯриб чиқилгани ҳамда қандай қарорга келганлиги тӯғрисида сӯз қилмоқчимиз.

Ҳақиқатдан ҳам суд ҳукмига кӯра, А.Матимов шартномада кӯрсатилган 152.278.258 сӯмлик қурилиш реконструкция ишлари тӯлиқ бажарилмаган бӯлса ҳам, яъни «Раӯшан» ОФЙ ҳудудидаги сув тармоқлари рӯйхати ва насос станциясида бажарилган ишлар бӯйича ёлғон маълумотлар киритилиб, умуман 24.437.116 сӯмлик бюджет маблағларини растрата қилиш йӯли билан ҳамда Шӯманой тумани «Бирлешик» ОФЙ ҳудудидаги «Бағ аўыл» элатидаги сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бажарилмаган бӯлса ҳам ҳисоб фактурага қӯшиб ёзиб жами 17.320.602 сўмлик иш ҳажми бажарилмаган бӯлса ҳам тӯлиқ бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган бажарилган иш ҳажмни қабул қилиш далолатномаларини била туриб қалбакилаштириб ва тақдим қилиб, бюджет маблағларини ӯзлаштириш ёки растрата йӯли билан талон-торож қилганликда айбланиб, у бир қатор шахслар билан жиноий жавобгарликка тортилган.    

Суд ҳукмига келтирилган шикоят кассация босқич судида кӯрилиб, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари судининг 2017 йил                                22 февраль кунги  ажримига асосан суд ҳукми ӯзгаришсиз қолдирилган.

Аммо А.Матимовнинг шикояти асосида жиноят иши назорат тартибида кӯрилиб, Ӯзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бӯйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 19 апрель кунги ажрими билан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари судининг 2017 йил 22 февраль кунги  ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан кассация босқич судида кӯриб чиқиш учун юборилди.

А.Матимовга оид иккита жиноят ишлари юзасидан ҳукмларнинг А.Матимовга оид қисмини бекор қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари суди томонидан 2019 йил 7 август кунги ажримига унга оқлов ҳукми чиқарилди.

Сабаби А.Матимовга нисбатан олиб борилган дастлабки терговда Жиноят процессуал кодексининг қонунийлик, ҳақиқатни аниқлаш ва айбсизлик презумпцияси тамойилларига амал қилмасдан, иш бӯйича жиноят юз бергани, агарда жиноятга қӯл урилган бӯлса унинг юз беришида ким айбдор экани, унга боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаш чораларини кӯрмагани маълум бӯлди.

Юқорида айтилгандек, давлатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун бӯлишини таъминлаш, инсоннинг қадр-қимматини, дарду-ташвишини ӯйлаб яшаш бугунги кунда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий вазифаси бӯлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

жиноят ишлари бўйича

судининг судьяси

Бўлимлар