Нукусда икки қаватли бино ёниб кетди

Кеча 22 куни  соат 19:55да Нукус шахар "Ерназар Алакўз" кўчаси буйида жойлашган “Симурк-Торт Нукус” МЧЖ га тегишли бўлган икки қаватли бино ёниб кетган. Бу ҳақда KRuz.uz'га Корақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Унда айтилишича, бинонинг  биринчи кавати озиқ овқат махсулотлари сотишга мўлжалланган бўлиб, иккинчи кавати умумий овқатланиш жойи (кафе)нинг 150 м2 том бостирмаси ёнган. Ёнғинга экипажлар соат 20:03да етиб бориб, 20:33да ураб олинди ва соат 20:55да ёнғин ўчирилган. Ёнғиннинг сабаби ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасдан, бинога совитиш тизимини урнатиш максадида пайвандлаш ишларининг олиб борган ва натийжада электр симларига кучли юкланиш тушиб ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин келтирган зарар аниқланмоқда. Воқеа жойига Корақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, ЁУКВТБГ, Ёнғин техник лабораторияси ва Нукус шаҳри ЁХБ бошлиқлари чиққан. Ёнғинга 5та Ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин содир бўлган жойгача масофа 6км. 

Бўлимлар