Нукусда талабалар қасамёд қилишга мажбурланганмиди? Институт матбуот хизмати воқеага аниқлик киритди

«Upl.uz» сайтида 5 сентябрь куни Нукус давлат педагогика институтида талабаларга мажбурий тарзда қасамёд қабул қилдирилгани тўғрисидаги «В Нукусе студентов заставили принять присягу» мавзусида хабар чоп этилган эди. Мазкур хабарда гўёки институтда талабалар қасамёд қилишга мажбурлангани, қасамёдгача талабалар институтнинг ички тартиб-қоидалари билан таништирилмагани тўғрисида сўз бўлган.

«Upl.uz» сайтида 5 сентябрь куни Нукус давлат педагогика институтида талабаларга мажбурий тарзда қасамёд қабул қилдирилгани тўғрисидаги «В Нукусе студентов заставили принять присягу» мавзусида хабар чоп этилган эди. Мазкур хабарда гўёки институтда талабалар қасамёд қилишга мажбурлангани, қасамёдгача талабалар институтнинг ички тартиб-қоидалари билан таништирилмагани тўғрисида сўз бўлган.

Ҳақиқатан ҳам, 5 сентябрь куни Нукус давлат педагогика институтида янги 2019-2020 ўқув йилининг тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу бўйича ахборот институтнинг расмий веб-сайтида ҳам «Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди» мавзусида чоп этилди. Унда «Тадбирда институт талабалари ўқиш ва илмий изланиш, ўз устида мукаммал ишлаб, институт ички тартиб-қоидаларига амал қилиш, профессор-ўқитувчилар ва бошқа талабаларни ҳурмат қилишга қасамёд қилди», – деб ёзилган.

Аммо, «Upl.uz» сайтида эълон қилинганидек, талабаларни қасамёд қабул қилишга мажбурлаш ҳаракатлари бўлмади. Ушбу хабарда келтирилган бу маълумот асоссиздир. Эътиборли жиҳати шундаки, «Upl.uz» сайтининг ўзбекча талқини бўлган «Everyday.uz» сайтида ушбу хабар институт расмий веб-сайтида эълон қилинганидек, ҳеч қандай ўзидан қўшиш, бўрттиришлар қилинмасдан, асл ҳолида чоп этилган.

«Upl.uz» сайтида чоп этилган расм эса институт матбуот хизмати томонидан олинган ва расмий веб-сайтда эълон қилинган бўлиб, унда талабалар тадбир бошланиши арафасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳияларини қўлларини кўксига қўйган ҳолда ижро этиб тургани акс этган. Давлат мадҳияларини тадбирда иштирок этаётган ҳамма қўлларини кўксига қўйиб шараф билан ижро этди.

  

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз, «Upl.uz» сайтида талабаларнинг қасамёд қилишга мажбурлангани тўғрисида ахборот қандай асосга, манбага асосланиб берилаётгани очиқланмаган. Бу ҳам ушбу сайтнинг тарқатган хабари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини, бўрттирилганини исботлайди.

Шуни ҳам таъкидлашни истардик, журналист ёки ҳар қандай оммавий ахборот воситаси ахборотни ҳаққонийлик ва холислик тамойиллари асосида, фактлар ва манбалар билан батафсил келтириб ўтиши керак.

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти матбуот хизмати

Бўлимлар