НДПИнинг Элликқалъадаги педагогика факультети фаолиятини бошлади

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъадаги педагогика факультетининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Факультет таркиби аниқ ва табиий фанлар кафедраси ҳамда ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедрасидан иборат бўлиб, бу ерда инглиз тили ва адабиёти, математика ўқитиш методикаси, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда жисмоний тарбия бакалавр таълим йўналишлари бўйича етук педагог кадрлар тайёрлаш фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Нукус ДПИнинг Элликқалъадаги педагогика факультети фаолиятини бошлади
Очилиш маросимида институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрьдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3290-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда талабаларнинг доимий яшаш жойларига яқин бўлган ҳудудда тахсил олишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 июльдаги №669 буйруғи асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа педагогика факультети ташкил этилди.
Нукус ДПИнинг Элликқалъадаги педагогика факультети фаолиятини бошлади
Факультетда Элликқалъа тумани ва унга яқин ҳудудларда яшовчи талабалар таҳсил олиб, Қорақалпоғистоннинг жанубий туманлари ҳамда Хоразм, Бухоро вилоятлари учун педагог кадрлар тайёрлашда катта аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.
Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Ҳамраев иштирок этди.

Ислам Матеков.

Бўлимлар