Чимбойлик истеъмолчига сифатсиз кўрсатилган хизмат учун 750 000 сўм ўндириб берилди

Нукус истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Чимбой тумани Қамысарық овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Р.К томонидан Нукус шаҳридаги “Master Cinema” студиясидан норозилик мурожаати рўйхатга олинди. У ўз мурожаатида студия билан ўзаро 1 000 000 сўмга никоҳ оқшоми видео лавҳаларини суратга олишни келишилганлигини, бироқ истеъмолчи видео лавҳалар тўлиқ эмас ҳамда сифатсизлиги келтирилган. Ушбу мурожаат юзасидан жамият мутахассислари ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада истеъмолчига сифатсиз кўрсатилган хизмат учун 750 000 сўм ўндириб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар