“Даут-ата” чегара божхона постида пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро Я.Ж.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 16 залпли “Фаворит” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар